Линклар

logo-print

БМТ қурол-аслаҳа инспекторлари бугун ҳам Ироқдаги ядровий, кимёвий ва биологик қуроллар яширилган, деб гумон қилинаётган жойларни текширишда давом этдилар.


Бағдод расмийларининг маълум қилишларича, инспекторлар мамлакат марказий қисмидаги бир неча жой, шу жумладан Бағдод шимолидаги пиво ишлаб чиқариладиган завод ва Бағдод жанубидаги “Ал-Маамун” заводини бориб текширганлар.
Инспекторларнинг текширувлар натижалари бўйича 27 январ куни БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳисобот беришлари кутилмоқда.
Айни вақтда АҚШ минтақага қўшинларни юборишда давом этаётир. АҚШ президенти Жорж Буш кеча Ироқ президенти Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуролларидан воз кечиши кераклигини айтиб, “акс ҳолда бунинг Ироқ учун оқибатлари ёмон бўлади”, деган эди.
XS
SM
MD
LG