Линклар

Бугун АҚШ ва Жанубий Корея расмийлари Сеулда учрашиб, Шимолий Кореяни ядровий дастуридан воз кечишга кўндиришга қаратилган ҳаракатлар режасини муҳокама қилдилар.


Жанубий Корея делегациясини бошқарган ташқи ишлар вазири муовини Ли Тэй-Шик ва АҚШ элчиси Эванс Ровернинг учрашуви ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Тафсилотлар жамоатчиликка билдирилмади. Бироқ, баъзи маълумотларга қараганда, Ли Хитойнинг ушбу масала юзасидан позициясини АҚШ расмийсига етказган. Ли кеча Пекиндан қайтиб келган эди.
Айни вақтда Токиода Япония бош вазири муовини Шинзо Абе Япония ҳукумати Шимолий Кореяга “хавфли ўйинни” тўхтатиш борасида босим кўрсатишда давом этиш ниятида эканини билдирди.
Шимолий Корея раҳбарияти эса АҚШни ядровий дастур атрофидаги мубоҳасаларни қиздираётганликда айблади.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ричард Баучер кеча Оқ Уй номидан гапириб, унинг Шимолий Кореяга нисбатан ёмон нияти йўқлигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG