Линклар

Венесуэла пойтахти Каркаседа мамлакат президенти Уго Чавес мухолифлари намойишларни давом эттирмоқдалар.


Бугун намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда икки полициячи яраланди. Олдинроқ тартибсизликлар давомида икки киши ҳалок бўлган эди. Президент Чавес бўлиб ўтган воқеаларда мухолифатни айблади. Венесуэлада намойишлар мана бир ойдирки давом этмоқда. Чавес Венесуэлада диктатура режимини ўрнатишга ҳаракат қилаётгани ва мамлакат иқтисодини жар ёқасига олиб келагни учун халқ унга қарши чиқмоқда. Норозилар президент ўзи истэъфо бермас экан, уларнинг намойишлари давом этаверишини айтишмоқда. Жаҳоннинг нефт етказиб берувчи бешинчи давлати саналган Венесуэлада намойишлар боис мамлакат нефт саноати ишдан чиққан.
XS
SM
MD
LG