Линклар

Ғарбий Африка мамлакати Кот-д'Ивуарда ҳукумат ва исёнчилар ўртасида Франция воситачилигида муросага эришилган.


Томонлар Парижда тинчлик музокараларини бошлашга келишиб олдилар. Олдинроқ Франция ташқи ишлар вазири Доминик де Вильпен ҳукумат ва исёнчилар билан учрашиб, томонларни музокаралар курсисига ўтиришга даъват этган эди. Ҳозирда Кот д'Ивуарда 2 ярим минглик Франция қўшини жойлаштирилган. Мамлакатда бошланган фуқаролар уруши жаҳонда какао нархининг ошишига сабаб бўлган эди. Маълумки Кот-д'Ивуар какао хом ашёсини етказиб берувчи дунёнинг йирик давлати саналади.
XS
SM
MD
LG