Линклар

logo-print

Бугун Литвада президентлик сайловларининг иккинчи давраси ўтмоқда.


Президентлик курсисига мамлакатнинг ҳозирги раҳбари Валдас Адамкус ва собиқ бош вазир Роландас Паскаслар даъвогарлик қилишмоқда. Эслатиб ўтамиз, сайловларнинг биринчи даврасида Адамкус умумий овозларнинг 35 фоизини, Паскас эса 19 фоизини олишган эди. Литва конституциясига кўра, сайловларда ғалаба қозониш учун унда қанча сайловчи иштирок этишидан қатъий назар оддий кўпчилик овоз зарур. Литвада сайлаш ҳуқуқига эга бўлган аҳоли сони 2 миллион 700 минг экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG