Линклар

Мана олти ҳафтадирки БМТнинг қурол-аслаҳа инспекторлари Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидирмоқдалар.


Шанба куни инспекторлар Бағдоддан 400 чақирим шимолдаги Мосул шаҳри атрофларидаги ҳарбий объектларни ҳамда мамлакат жанубидаги Басра бандаргоҳларини кўздан кечирдилар. Айни вақтда БМТ инспекторлари ҳеч қандай огоҳлантирувларсиз текширилган ҳудудларни қайта тинтув қилмоқдалар. Яна уч ҳафтадан сўнг халқаро инспекторлар Ироқнинг ҳарбий дастурлари тўғрисидаги батафсил ҳисоботни БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этишлари керак.
XS
SM
MD
LG