Линклар

logo-print

Шимолий Кореянинг ядровий дастури устида чиққан бўҳронни юмшатиш борасидаги халқаро ҳаракатлар кучаймоқда.


Бугун Венада Халқаро атом энергия агентлиги яқинда Шимолий Корея БМТ инспекторларини мамлакатдан чиқариб юборганини ва ядровий реакторни қайта ишга солгани масаласини муҳокама этмоқда.
Хабарларга қараганда, БМТнинг мазкур агентлиги Шимолий Кореяни ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга ва инспекторларнинг мамлакатга қайтиши учун рухсат беришга чақириши кутилмоқда.
Бугун Вашингтонда Жанубий Корея, Япония ва АҚШ расмийлари Шимолий Кореянинг ядровий дастурини тўхтатишга қаратилган таклифларни кўриб чиқадилар.
Кеча Москвада Жанубий Корея ва Россия расмийлари бўҳронни муҳокама этдилар. Россия ҳукумати муаммони тинч йўллар орқали ҳал этиш учун ўзининг Шимолий Корея билан бўлган алоқаларидан фойдаланиши ҳақида ваъда берди.
XS
SM
MD
LG