Линклар

logo-print

Ироқ президенти Саддам Ҳусайн мамлакати урушга тайëр эканини таъкидлаб, БМТ ҳарбий инспекторларини Ироқда “жосуслик” фаолияти билан шуғулланаëтганликда айблади.


Бугун Ироқ Армияси куни муносабати билан телевидение орқали чиқиш этган Саддам Ҳусайн “адолат бизнинг томонимизда бўлгани туфайли, Ироқ ҳар қандай урушда ғолиб чиқади”, деди.
Айни пайтда, БМТ ҳарбий инспекторлари Ироқда кимëвий, биологик ва ядровий қуролларни қидириш ишларини давом эттирмоқдалар.
БМТ инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс ва Халқаро атом энергия агентлигининг директори Муҳаммад Ал Баради пайшанба куни инспекторлар томонидан олиб борилган текширув ишларининг дастлабки натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
XS
SM
MD
LG