Линклар

“Ал Қоида” террор тармоғига алоқаси борлигида шубҳа этилаëтган 3 киши бугун Гонг Конгдан Қўшма Штатларга экстрадиция қилинишига рози бўлди.


Икки нафар покистонлик ва келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган бир АҚШ фуқароси “Ал Қоида” гуруҳи учун ракеталар сотиб олишга уринганликда айбланмоқда.
Улар сентябрда Гонг Конгда ҳибсга олиндилар. Маълумотларга қараганда, бу 3 киши ўзларини оддий харидорлар сифатида таништирган Американинг Федерал Қидирув бюроси агентларига катта ҳажмдаги героин ва қора дорини сотмоқчи ва наркотиклардан келадиган пулга 4та “Стингер” ракетасини сотиб олмоқчи бўлган.
Агар Гонг Конг раҳбари бу 3 кишини экстрадиция қилинишини тасдиқласа, улар бир неча ҳафтадан кейин Қўшма Штатларга жўнатилади.
XS
SM
MD
LG