Линклар

Литвада ўтказилган президентлик сайловларида Роландас Паксас кутилмаганда Валдас Адамкусни мағлубиятга учратиб, ғолиб чиқди.


Сайлов расмийларига кўра, кеча бўлиб ўтган сайловнинг иккинчи даврасида собиқ бош вазир Паксас деярли 55 фоиз, Адамкус эса 45 фоиз овоз олган.
46 ëшли Паксас литваликларнинг турмуш даражасини ошириш ва мамлакатнинг НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилиши борасидаги ҳаракатларни илгари суриш ҳақида ваъда берди.
Сайлов натижалари кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки яқинда Литва НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расман таклиф этилишида муҳим рол ўйнаган Адамкус қайта президент этиб сайланиши кутилаëтган эди.
XS
SM
MD
LG