Линклар

Бугун Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Қозоқистон билан бўлган чегарасини ëпиб қўйганини маълум қилди.


Расмийларга кўра, бундан кўзланган мақсад, Қозоқистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларида пайдо бўлган заҳарланишнинг олдини олишдан иборатдир.
Тошкентда Ассоциейтед Пресс ахборот агентлигининг соғлиқни сақлаш ходимлари айтганларига асосланиб билдиришича, ҳозирча Ўзбекистонда юқумли касаллик тарқалгани йўқ.
Соғлиқни сақлаш ходимларининг қайд этишларича, чегара ëпиб қўйилгани нақд пул оқимини тўхтатишга қаратилганга ўхшайди. Гап шундаки, янги божхона қонунлари жорий этилганидан кейин кўплаб ўзбекистонликлар Қозоқистонга бориб савдо қилишга мажбур бўлмоқдалар.
Ўтган ëзда Ўзбекистон ҳукумати импорт маҳсулотлари учун белгиланган солиқларни кескин даражада оширгани – мамлакатда оммавий норозиликларга ва бозорлар ëпилишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG