Линклар

Қўшма Штатлар афғонистонлик аëллар учун маориф, кичик бизнеслар ва бошқа дастурларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 ярим миллион доллар грант бериши маълум қилинди.


Бугун Кобулда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Пола Добриянский хонимнинг қайд этишича, мазкур пул аëлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни қашшоқликдан қутилиши учун иш билан таъминлаш йўлида сарфланади.
Грантнинг 2 ярим миллион доллари Афғонистоннинг 14та вилоятида аëллар томонидан бошқарилаëтган марказлар учун ажратилади. Бошқа бир миллион доллар эса нодавлат ташкилотларга берилади.
XS
SM
MD
LG