Линклар

logo-print

Бугун Қозоқистон ҳукумати 1 октябргача кичик бизнесларни текширишни расман таъқиқлади.


Яқинда президент Нурсултон Назарбоев ҳуқуқ-тартибот органларини кичик бизнесларни ҳаддан ташқари кўп текшираëтганини танқид қилган эди. Президентга кўра, бундай текширувлар Қозоқистонда кичик бизнесларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Хабарларга қараганда, кичик бизнесларни текшириш давомида инспекторлар ишни тезроқ якунлаш учун пора талаб қилишмоқда.
Назарбоевнинг қайд этишича, бугун кичик бизнеслар давлат бюджетининг тахминан 11 фоизини, ялпи ишлаб чиқаришнинг эса 17 фоизини ташкил қилади.
Ўтган сентябрда Назарбоев кичик бизнеслар текширишига қарши 9 ой мороторий жорий қилинишини таклиф этган эди.
XS
SM
MD
LG