Линклар

Бугун “Нейтралний Туркменстан” газетасида босилган бир очиқ хатда, АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Филип Рекер танқид қилинди.


31 декабр куни Рекер Давлат департаменти ноябрда Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов жонига қилинган суиқасд юзасидан кўплаб кишилар қамоққа олингани ва оғир қийноқларга солингани тўғрисида тарқатилган хабарлар борасида хавотир олаëтганини таъкидлаган эди.
Туркманистон газетаси муҳаррирлари, журналистлари ва давлат ахборот агентлиги бошлиғи томонидан имзоланган очиқ хатда ëзилишича, Қўшма Штатлар Туркманистон расмийларининг суиқасд юзасидан олиб борган текширув ишларини танқид қилгани “асоссиздир”.
Очиқ хатда, “11 сентябрдан кейин терроризм тўғрисида ҳаммадан кўп маълумотларга эга бўлган Қўшма Штатлар нима сабабдан Туркманистонни терроризмга қарши курашаëтгани учун танқид қилмоқда”, деган савол берилган.
Айни мактубда Туркманистондаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистоннинг ҳужумда ўйнаган роли учун хайрихоҳлик кўрсатганликда айбланади.
Ашхобод ҳукумати Ўзбекистонни Туркманистоннинг собиқ ташқи ишлари Борис Шихмурадовнинг Туркманистонга киришига ëрдам берганликда айбламоқда.
Очиқ хатда яна ëзилишича, Шихмурадовни қамоққа олиш тўғрисида буйруқ берилганидан кейин, АҚШнинг Туркманистондаги элчиси Шихмурадов билан 3 марта телефон орқали гаплашган.
XS
SM
MD
LG