Линклар

logo-print

Бугун Ироқ Бош вазири ўринбосари Ториқ Азиз Қўшма Штатлар ва Британияни Бағдодга қарши урушга тайëргалик кўраëтганликда ва БМТ ҳарбий инспекторларини Ироқда жосуслик фаолияти билан шуғулланаëтганликда айблади.


Ториқ Азизнинг қайд этишича, Ироқ БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилаëтганига қарамай, Қўшма Штатлар ва Британия урушга тайëргарлик кўрмоқда.
Кеча АҚШ президенти Жорж Буш, “агар Ироқ кўнгилли равишда қуролсизланмаса, Қўшма Штатлар Ироқнинг оммавий қирғин қуролларини йўқ қилиш учун коалиция етакчилик қилади”, деди. Шу ҳафтада АҚШ ва Британия лидерлари Форс кўрфази минтақасига қўшимча ҳарбий кучлар жўнатилишини эълон қилдилар.
XS
SM
MD
LG