Линклар

logo-print

Кеча Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов муфти Насрулло ибн Ибодуллони вазифасидан бўшатиб, унинг ўрнига 35 ëшли имом Қақагелди Вафоевни тайинлади.


Ниëзов нима сабабдан Насрулло ибн Ибодуллони вазифасидан бўшатганини тушунтирмади.
Кеча у шунингдек, 2008 ва 2010 йиллар ўртасида президентлик сайловлари ўтказилиши кераклигини яна такрорлади.
Ниëзов “мободо менга бир нима бўлиб қолса, зудлик билан сайловлар ўтказиш учун парламент ҳар йилда 3-5 кишини президентликка номзод сифатида танлайди”, деди.
Маълумки, 1999 йилда парламент томонидан умрбод президент этиб тайинланган Ниëзов ноябрда ўз жонига қарши содир этилган суиқасддан омон қолди.
XS
SM
MD
LG