Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Бушнинг таъкидлашича, у Ироқ ва Шимолий Корея бўҳронларига турли йўллар билан ëндошишга ўзини ҳақли деб билсада, Америка ўзининг ва иттифоқдошларининг хавфсизлигини ҳимоя қилади.


“Биз бугун қаршимизда турган хавф-хатарларни бартараф этиш билан шуғулланар эканмиз, турли шарт-шароитларда турлича стратегиялар қўллашга тўғри келади. Аммо биз ҳар бир масала юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрамиз, биз ҳеч бир режимнинг Америка ëки иттифоқдошларимизнинг хавфсизлигига таҳдид этишига йўл қўймаймиз”, деди Буш.
Кеча Чикагода чиқиш этган президент, АҚШ Корея ярим оролида тинчлик ўрнатилишига тарафдор эканини ва Корея халқига қарши агрессив нияти йўқлигини қайд этди.
Аммо бугун Шимолий Корея расмий ахборот агентлиги Қўшма Штатларни Пхенянга нисбатан “жиноий сиëсат” олиб бориш орқали Корея ярим оролида ядровий уруш хавфини яратаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG