Линклар

Европа Иттифоқи одамларни клонлаштиришни тақиқлаш юзасидан халқаро конвенция ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.


Европа Иттифоқи одамларни репродуктив ирсийлаштиришни тақиқлаш бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш учун ҳаракат қилмоқда, деди АҚШда ва Европа давлатларидан бирида икки клонлаштирилган гўдак туғилгани тўғрисидаги хабарлар тарқагани муносабати билан Европа Иттифоқининг илмий тадқиқотлар юзасидан вазири Филипп Бюскен.
Клонлаштириш нафақат маънавий нуқтаи назардан,балки илмий жиҳатдан ҳам маҳкум этилишга сазовор. Чунки, ҳайвонлар билан ўтказилган тажрибалар тирик организмларни клонлаштириш билан боғлиқ хавф-хатарни намойиш этиб турибди, деди Бюскен.
У яна инсон ҳуқуқлари ва биомедицина бўйича Европа Кенгаши Конвенцияси Протоколига мувофиқ инсонларни репродуктив клонлаштириш аллақачон тақиқланганини эслатиб қўйди. Шу муносабат билан у бошқа мамлакатларнинг клонлаштиришни ҳамма жойда таъқиқлаш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқарилишига қўшилишга ҳаракат қилаётганларини табриклади.
XS
SM
MD
LG