Линклар

Эрон Мудофаа вазирига кўра, АҚШ Форс кўрфази минтақасида ҳарбий қўрқитиш усули билан ҳукмронлик қилишга интилмоқда.


Америка Қўшма Штатлари ҳарбий қўрқитиш усули билан Форс кўрфазидаги минтақада ўз ҳукмронлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда,деди Эрон Мудофаа вазири контр-адмирал Али Шамхони. У мисол тариқасида, Вашингтон томонидан кўрфазда ҳарбий қўшинларни кўпайтириш тўғрисида берилган буйруқни келтирди. Унинг сўзларига қараганда, АҚШ терроризмга қарши кураш баҳонасида ўзига қурол қилиб олган босқинчилик сиёсати асосида амал қилмоқда.
Эрон Мудофаа вазири шу муносабат билан, унинг мамлакати расмий шахслари Эрон халқининг бирдамлигини таъминлаш учун ҳамма имкониятларни ишга солишлари лозимлигини билдирди. Чунки бу бирликка раҳна солувчи ҳар қандай ҳаракат Эронни ривожлантириш мақсадаларига эришиш жараёнини тўхтатиши ва мамлакат ташқи душманлари позицияларини мустаҳкамлаши мумкин, деган Али Шамхони.
XS
SM
MD
LG