Линклар

Туркманистон Президенти ва Туркиянинг ҳукмрон партияси етакчиси Ашхабодда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.


Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партиянинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг туркий тилли мамлакатлари бўйлаб сафари доирасида Ашхободга келган етакчиси Реджеп Эрдоған ва Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов 9 январда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар.
Музокаралар пайтида кўпроқ иқтисодий ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.Мамлакат ташқи савдосида Туркия барқарор учинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Ўтган йили ҳар икки мамлакат ўртасида савдо обороти 380 миллион доллардан кўпроқни ташкил этди.Турк пудратчилари Туркманистонда қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 50 фойизини бажармоқдалар.
Хабарларга кўра, учрашувда шунингдек, Туркманистон газини Эрон орқали Туркияга етказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Ўтган йил 25 ноябрда президент Ниёзовга суиқасд уюштиришда иштирок этган 6 фуқарони Туркия маъмурларига топшириш масаласи ҳам кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Туркия ҳукмрон партияси етакчиси Эрдоған Ашхободга келишдан олдин Озарбойжонда бўлган эди. Эрдоғаннинг Туркманистондан кейин Қозоқистонга бориши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG