Линклар

Афғонистонда вертолёт қулаб тушганлиги оқибатида 5 америкалик аскар ва 2 афғон ҳалок бўлдилар.


Афғонистоннинг шарқий вилояти Кунарда жанговар вертолёт қулаши натижасида беш америкалик аскар ҳалок бўлди. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, дейилади ИТАР -ТАСС ахборотида, Америка қўшинлари маъмурий марказ Асадободдан 50 чақирим узоқликдаги тоғли Печдара районида “Ал Қоида” жангари гуруҳларини йўқ қилиш бўйича олиб борилаётган амалиёт арафасида шундай фожиа юз берган.
Қўниш пайтида вертолёт дарахтга урилиб кетган ва ерга қулаган.Фалокат пайтида икки афғон-таржимон ва йўл кўрсатувчи ҳам ҳалок бўлганлар.
XS
SM
MD
LG