Линклар

logo-print

Исроил аскарлари Исроил назорат қилаётган Голан тепаликларидаги ҳудудга кириб қолган Сурия аскарини отиб ўлдирдилар.


Яна бир суриялик аскар асир олинди.
Исроил ҳарбийлари сурияликларнинг ўт очишига қарши жавоб тариқасида ҳаракат қилганларини айтмоқдалар. Сурия эса Исроил аскарлари сулҳ тўғрисидаги шартномани бузиб, аввал ўқ узганларини даъво қилмоқда.
Голан тепаликлари Сурия билан 1967 йилги уруш пайтида Исроил томонидан босиб олинган эди. Кейинчалик бу мамлакатлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисида мана ўттиз йилдан бери амал қилаётган келишувга эришган эдилар.
XS
SM
MD
LG