Линклар

10 январ уни Тожикистон билан Афғонистон ўртасидаги чегарани қўриқлаётган рус чегарачилари нашажаллоблар қўшни мамлакатдан Тожикистонга ўтказишга ҳаракат қилган уч килограмм героинни мусодара қилдилар.


Бу ҳодиса тожик-афғон чегарасининг Хоруғ участкасида рўй берди. Чегарачилар кечаси Панж дарёсидан сузиб ўтган бузғунчини тўхтатишга ҳаракат қилганлар. Аммо у чегарачиларга қарата ўқ узган ва ўзини сувга ташлаган.
Чегара бузғунчи турган жойда героинли уч халтача ва ўқланган Калашников автомати топилган.
XS
SM
MD
LG