Линклар

Ироқ атрофидаги вазият тожикистонлик зиёратчиларнинг Маккаи мунаввара ва Мадинаи мукаррамага саёҳат режаларини ўзгартириб юборди.


Илгари ҳам хабар қилганимиздек, 11 февралда нишонланадиган Қурбон байрамини Саудия Арабистонида кутиб олиш ниятидаги кўпчилик мусулмонлар бу мақсадга эриша олмайдиган бўлдилар.
Чунки Тожикистон ҳукумати барча зиёратчиларни республика авиакампанияси самолётлари билан жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Тожикистон диний ишлар бўйича қўмитаси раиси Саид Аҳмедовнинг айтишига кўра, Ироқда эҳтимол тутилаётган ҳарбий ҳаракатлар хавф-хатаригина эмас, балки Саудия Арабистони Марказий Осиёдан борувчи ҳожилар кондиционери ва хожатхонаси мавжуд автобусларда келишларини талаб қилгани учун ҳукумат шундай қарор қабул қилган. ”Тожикистонда эса бундай автобуслар йўқ”, деган мазкур қўмита раиси ИТАР –ТАСС мухбирларига.
XS
SM
MD
LG