Линклар

logo-print

Эрон Ислом Республикаси бошлиғи оятуллоҳ Али Хаманеи АҚШнинг Яқин Шарқдаги ва Форс кўрфазидаги сиёсатини кескин танқид қилди.


1978 йил 9 январда Эрон шоҳига қарши биринчи марта уюштирилган намойишнинг йиллигига бағишлаб Қум шаҳрида ўтказилган маросимда сўзга чиққан диний раҳнамо, АҚШ раҳбарлигидаги гегемонизм кучлари мамлакатда кескинлик юзага келтириш учун Эрон ичкарисидаги оддий келишмовчиликлардан фойдаланмоқда, деди.
Бошқача айтганда, деди Хаманеи, Эрон душманлари Ислом Республикаси давлат тузумининг номақбуллигини исботлашга уриниб, психологик уруш олиб бормоқдалар. Аммо, деди у, Эрон халқи бундай тарғиботларга учмайди.
Хуманеи, шунингдек, америкаликлар Ироқни ва унинг нефт захираларини осонликча қўлга киритишни ўйлаб хато қиладилар, мусулмон халқлар уларнинг бундай қилишларига йўл қўймайди, деди.
XS
SM
MD
LG