Линклар

logo-print

БМТнинг Ироқда ишлаётган инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс Америка вакилларини Ироқ оммавий қирғин қуроллари аслаҳахоналари тўғрисида АҚШ қўлидаги маълумотларни ҳарбий экспертларга тақдим этишга ишонтирмоқчи, эканлигини айтди.


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директори Муҳаммад эл Барадей 10 январда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кондолиз Райс билан учрашади.
Кечаги матбуот конференциясида Эл Барадей Ироқни инспекторлар билан фаолроқ ҳамкорлик қилишга чақирди. Шу билан бирга, инспекторлар сўзларига қараганда, Боғдоднинг ядровий, кимёвий ёки биологик қуролларга эга эканлигини кўрсатувчи аниқ далиллар йўқ.
Оқ уй вакили Ари Флайшер эса кеча Қўшма Штатлар Ироқнинг бундай қуролларга эгалигини аниқ билишини яна таъкидлади.
XS
SM
MD
LG