Линклар

Австралия яқин ҳафталар ичида Ироққа қарши эҳтимол тутилаётган ҳарбий амалиётларда қатнашиш учун Форс кўрфазига қўшинлар жўнатадиган бўлди.


Мамлакат Бош вазири Жон Хауарднинг баёнотига кўра, минтақада Австралиянинг махсус вазифаларни бажарувчи қўшинлари бир неча бўлинмалари, ҳарбий кемалар ва самолётлар жойлаштирилади.
Шу билан бирга Бош вазир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инспекторлари Ироқдаги ишларини давом эттираверишларига ва урушга йўл қўйилмаслигига умид билдирди.
Форс кўрфази минтақасида ҳозир аллақачон 60 минг америка аскарлари жойлашиб турибди. Яқин кунлар ичида улар миқдори икки бараварга кўпаяди. Стратегик бомбардимончи ва қирувчи самолётларнинг келиши ҳам бошланди.
XS
SM
MD
LG