Линклар

БМТ инспекторлар бошлиқларининг Ироққа оид мулоҳазалари


Азизуллах Аррал

Ироқнинг қуроллар декларацияси масаласи муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори мартабали икки инспектори шу ойнинг охирларида Бағдодга борганларида масала юзасидан Ироқ мутахассисларидан интервю олишга ҳаракат қиладилар.

Ироқ мутахассислари билан интервю қилиш масаласи эса¸ БМТнинг мазкур инспекторлари¸ Ханс Бликс ва Муҳаммад Ал-Барадейларнинг Хавфсизлик Кенгашида ўтказган ëпиқ брифингидан кейин юзага чиқди.

Брифингда улар¸ Ироқ ўзининг қуроллар дастури ҳақида инспекторларни етарли маълумотлар билан таъминламаганини қайд қилишди. Айни пайтда улар¸ Ироқдан оммавий қирғин қуроллар жумладан Бағдод яшинтиришга уринаëтган қонунсиз қуролларга оид ҳеч қандай тасдиқловчи далил топмаганларини маълум қилишди.

Пайшанба куни БМТ учрашувидан кейин Бликснинг журналистларга билдиришича¸ инспекторлар Ироқ мутахассислари билан ҳозирга қадар бир қатор интервюлар олиб боришган¸ бироқ навбатдаги интервюлар Ироқ амалдорлари иштирокисиз амалга оширилиши назарда тутилган.

Бу борада 19-20 январ кунлари Бағдодга ташриф буюриши мўлжалланган БМТ инспекторлар бошлиғи Ханс Бликс: "Биз жуда кўп интервюлар уюштирамиз ва натижада анча маълумотлар қўлга киратамиз¸ кўпинча бу жараëнда Ироқ кузатувчилари ҳам ҳозир бўлишади. Кузатувчилар иштирокида бўлиб ўтадиган интервюлар фойдасиз бўлмайди. Ҳар қалай Ироқ тоталитар бир мамлакат бўлганлиги учун биз халқни чўчитадиган интервюлар ўтказишни истамаймиз"¸ деди.

Ал-Барадейнинг айтишича¸ инспекторлар Ироқнинг муҳим шахсларидан ҳам интервю олишни бошлаган. Аммо шахсларни якка ҳолда интервю қилиш жараëнида Ироқ ҳукумати кузатувчиларининг ҳозир бўлишлари талаб қилинмоқда.

Халқаро атом энергияси агентлигининг директори Ал-Барадейга кўра¸ унинг агентлиги хусусий интервюлар олиш учун босим ўтказишда давом этиши мумкин. Шу билан бирга¸ Хавфсизлик Кенгашининг 1441 рақамли резолюцияси доирасида айрим чет эллик мутахассислар билан ҳам суҳбатлар уюштирилиши назарда тутилганлигига ишора қилади¸ Ал-Барадей: "Агарда Ироқ самарали ҳамкорлик қилишга мойиллик кўрсатадиган бўлса¸ Ироқ ичкарисида хусусий суҳбатлар ташкил этишимизга имконият яратилади. Биз дейди Ал-Бараей¸ ўзи билан Бликсни назарда тутиб: "Айни пайтда¸ Ироқ ташқарисида кимлар билан интервю қилишни исташимизни ҳам маълум қиламиз".

БМТнинг ҳар иккила амалдори - Ал-Барадий ва Бликснинг таъкидлашларича¸ Ироқ ҳали ўзининг гумон этилган оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишига оид далиллар билан инспекторларни таъминлаши керак.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Негропонте Хафсизлик Кенгашида Вашингтоннинг¸ зудлик билан Ироқ ташқарисида интервюлар ўтказишни ташкил этиш ҳақидаги чақириғини яна бир бор эслатиб ўтди.

Ироқнинг БМТ инспекторлари билан бирга текширув ишларини олиб борувчи масъул вакили генерал Ҳуссам Муҳаммад Аминга кўра¸ инспекторлар хориждаги мутахассислар билан интервю ўтказишни норасмий талаб қилганлар. Унинг айтишича¸ Ироқ Халқаро атом энергияси агентлиги саволларига ҳам¸ БМТ текширув миссияси саволларига ҳам жавоб беради:
"Биз бу саволларни ижобий равишда баҳам кўришамиз ва БМТ нинг бошқа ҳар қандай саволларини яхши қабул қиламиз. Шунингдек Халқаро атом энергияси агентлиги нуқтай назари хусусида хулоса чиқарамиз"¸ дейди Ироқ вакили Ҳуссам Амин.

Қуроллар мутахассисларининг сўзи билан айтганда¸ БМТ инпекторларнинг 4 йил олдин Ироқда олиб борган текширув ишлари тажрибасига кўра¸ Ироқ амалдорларининг таъсири остида бўлмаган мутахассислардан маълумот олиш анча фойдали бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG