Линклар

Эрон газетасининг хабар беришича, бир теҳронлик ўсмир спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги учун ўлим жазосига ҳукм этилди.


“Эрон” номли газетада исми Довуд деб келтирилган 19 ёшлик йигит ичкилик ичаётган ва маст бўлган пайтида икки марта ҳибсга олинган.
Газетада ёзилишича, Довуд учинчи марта ҳибсга олинганидан сўнг Шаҳре Рей шаҳар суди шариат қонунларига асосланган ҳолда уни ўлим жазосига ҳукм этган. Бироқ, судья ишни мамлакат бош маҳкамасига юбориб, йигитнинг хатоларига иқрор бўлгани ва бошқа ичмасликни ваъда қилганини инобатга олган ҳолда унга белгиланган жазони ўзгартиришни сўраган.
XS
SM
MD
LG