Линклар

logo-print

Норвегия бош вазирининг маълум қилишича, Россия совет давридан қолиб кетган ядровий чиқиндилар омборхонасини йўқ қилишга қаратилган жиддий қадам қўйишга рози бўлди.


Кьелл Магне Бондевик бундай баёнотни Россия бош вазири Михаил Касьянов билан Россия-Норвегия чегарасидаги Борисоглебск шаҳарчасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қилди.
Бондевикнинг айтишича, Москва расмийси Россия чиқиндиларни йўқ қилиш учун керакли бўлган махсус жиҳозлар импортига солинадиган солиқларни бекор қилажагини ваъда қилган.
Россия худудида тобора эскириб бораётган ядровий қурол, кемалар, реакторлар ва чиқиндилар омборхоналари кўп бўлиб, Россия ҳукумати уларни йўқ қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар импортига катта солиқлар белгилаган эди.
Совет даврида Совет Шимолий флоти қароргоҳи бўлган Кольский яримороли катта миқдордаги ядровий чиқиндилар тўпланган жойлардан биридир.
XS
SM
MD
LG