Линклар

logo-print

Фаластин лидери Ясир Арафат Исроилдаги сайловлар арафасида фаластинлик жангчилар Исроилга қарши ҳужумларни тўхтатишлари лозимлигини айтди.


Арафат барча турдаги зўравонликни инкор этар экан, “фаластинликлар ўзларини тийишни ўрганишлари керак”, деди.
Арафат қайта-қайта фаластинлик жангчиларни Исроилга қарши ҳужумларни тўхтатишга ва ўзларини портлатмасликка даъват этади. Бироқ, бугунги кунга қадар бундай даъватлар самара бермаган.
Айни вақтда Исроил қўшинлари Иорданнинг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрига ва унга қўшни бўлган қочқинлар лагерларига бостириб кирдилар ва фаластинликларга қарши ўт очдилар.
Исроил армияси раҳбарияти эса операция “одатий” амалиёт эканини айтди ва шаҳарда комендантлик соати бекор қилинганини маълум қилди. Бироқ, Исроил танклари шаҳарни тарк этмаганлар.
XS
SM
MD
LG