Линклар

Беларусда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир гуруҳ маълумотларига кўра, ўтган йилда мамлакатда инсон ҳуқуқларини топташ, матбуот эркинлигини чеклаш ва сиёсий мухолифатга тазйиқлар ўтказиш ҳоллари анча кўпайган.


“Хартия-97”, деб номланган гуруҳ вакиласи Людмила Грязнова гуруҳ эълон қилган йиллик ҳисоботга шарҳ берар экан, унда Беларусда ўтган йил давомида уч мустақил журналист қамоққа олингани, мухолифатга қарашли беш газета ёпилгани қайд этилишини билдирди.
Ҳисоботда, шунингдек, мухолифатнинг норозилик намойишларини уюштиришга қаратилган уринишларига ҳукумат иложи борича тўсқинлик қилгани айтилади.
Ҳисоботга кўра, ўтган йилда Беларусда саккиз ярим минг тадбиркор қамоққа олинган.
Президент Александр Лукашенко ва унинг ҳукумати инсон ҳуқуқларини поймол этиши ва матбуот эркинлигини чеклаши учун халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинади.
XS
SM
MD
LG