Линклар

Япония Бош вазири Юнижиро Коизуми барча ядровий қуроллар йўқ қилиниши керак, деб баён қилди.


Москвада бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда сўзга чиққан Коизуми “инсониятни келажакка бошлайди, деб тахмин қилинган ядровий технологиялар амалда биринчи навбатда қурол сифатида ишлатилмоқда”, деб айтди. “Япония ядровий бомбалар ҳужумига учраган ягона давлатдир. У ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмасликка, уни ишлаб чиқармасликка қарор қилган”, деди Токио расмийси.
Айни вақтда Коизуми Шимолий Кореянинг халқаро битимдан чиқиш ҳақдаги қарори юзасидан ташвиш билдириб, Япония Пхеньяндан ядровий дастурдан воз кечишни сўраётганини айтди.
Бугун Коизумининг Россияга уч кунлик ташрифи якунига етмоқда. Ташриф давомида у Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, давлатлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақда шартнома имзолади.
XS
SM
MD
LG