Линклар

logo-print

Туркия бош вазири Абдулла Гул бугун Саудия Арабистонига борди.


Риёд расмийлари билан унинг Форс кўрфазидаги вазиятни муҳокама қилиб, эътиборни Ироқдаги урушнинг олдини олиш йўлларига қаратиши кутилмоқда.
Анқарани тарк этишдан олдин Абдулла Гул агар Ироқ унга қарши уруш бошланишини истамаса, БМТ резолюциясига риоя қилиши ва инспекторлар билан ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди.
Яқинда Туркия расмийси Сурия, Миср ва Иорданияга борган ва айни масалани муҳокама қилган эди. Саудия Арабистонидан сўнг унинг Эронга ташриф қилиши режалаштирилган.
Гулнинг таъкидлашича, урушдан минтақа давлатлари, хусусан қўшни мамлакатлар бошқаларга қараганда энг кўп азият чекадилар. Шу сабабдан улар урушнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари лозим.
Анқара расмийлари Ироқдаги уруш Туркия иқтисодига салбий таъсир қилиб, курдлар муаммосини кескинлаштиради, деб ташвишланмоқдалар.
XS
SM
MD
LG