Линклар

logo-print

БМТнинг қурол-аслаҳа бўйича инспекторлари Бағдодда текширув ишларини давом эттирдилар.


Ироқ расмийларининг маълум қилишларича, инспекторлар мамлакат марказий қисмидаги беш жой, шу жумладан тиббиёт соҳаси учун асбоб-ускуна ишлаб чиқарадиган компаниялар қароргоҳлари ҳамда ракеталар ишлаб чиқариладиган заводни бориб кўрганлар.
Кеча БМТнинг ядровий мониторинг агентлиги раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей Ироқдаги барча жойларни текшириш учун инспекторларга кўпроқ вақт берилиши кераклигини айтган эди.
Айни вақтда АҚШ раҳбарияти Ироққа қарши эҳтимолий ҳужумга тайёргарлик кўришда давом этар экан, кеча Форс кўрфазида 35 минг аскарни жойлаштириш ҳақида буйруқ берди. Маълумотларга кўра, қўшинлар таркибида қирувчи учқичлар, ҳарбий кемалар, шу жумладан уч кема-амфибия бор. Шундай қилиб, АҚШнинг Форс кўрфази минтақасидаги аскарлари сони 120 мингдан ошади.
XS
SM
MD
LG