Линклар

ИРОҚ БЎҲРОНИ

  • Абдулла Искандар

Буш маъмурияти кундан кунга Ироқни фақат уруш воситаси билан жиловлаш мумкинлигини очиқ - равшан айтмоқда. Германияда чиқадиган "Мителдойче цайтунг" газетаси саҳифаларида эълон қилинган мақола урушга муқобил чоралар йўқлиги ҳақида баҳс юритиб, Американинг фақат ҳарбий кучга таянган сиëсати Ироққа БМТ инспекторлари кириб боришини таъминлаганини айтади, ҳудди шу сиëсат ҳозирги кунда Урушдан бошқа алтернатива йўқ деган вазиятни юзага чиқарди, дея ëзилади мақола давомида. Мавзуни бошқа бир Немис газетаси "Зюддойиче цайтунг" давом эттирар экан шундай ëзади Оқ уйда қўрқув кучаймоқда. Аммо бу Ироқ диктаторидан қўрқув эмас, балки АҚШни чулғаган иқтисодий инқироздан қўрқув руҳидир. 2004 йилда Америкада президент сайловлари бўлади. Унгача вазият яхшиланмаса, оқибат ëмон бўлиши аëн. Уруш эса ҳеч қачон иқтисодга фойда келтирган эмас. Албатта, Америкaдаги қурол ишлаб чиқарувчи гуруҳлар Ироқда қўлланиладиган ҳар бир қанотли ракетадан жарақ жарақ фойда олиши тайин. Аммо, умуман оладиган бўлсак, ҳозирги уруш кўрфаздаги олдинги урушдан анча катта миқëсларни касб қилиб, нафақат Америка, балки умумжаҳон иқтисодига зарар етказиши мумкин, дея ëзади немис газетаси.

27 январ куни эълон қилиниши мўлжалланаëтган БМТ инспекторлари ҳисоботидан кейин Буш маъмуриятининг қадамлари қандай бўлади америка дипломати Вашингтондаги Яқин шарқ масалалари бўйича тадқиқотлар институти ҳодими Эдвард Валкер бу борада шундай мулоҳаза юритади.

"Менинг фикримча маъмурият юзага келган вазиятда ҳарбий чоралар зарурлигини устивор йўналиш деб белгиламоқда".

БМТ даги АҚШ элчиси Жон Негропонте Ироқдаги оммавий қуроллар борасидаги Ҳисоботдаги оқ доғларни, яъни инспекторлардан мавжуд аҳволни яшириш амалиëтини БМТ резолюциясини бузиш деб ҳисоблаб, бунга қарши чоралар кўрилиши мумкинлигини айтади. АҚШ Давлат департаменти воизи Ричард Боучер ҳам Ироқнинг ҳамкорликни таъминлай олмагани кундан кунга равшан бўлаëтганини айтади.

Агар бу гапларни дипломатиянинг тавозели тилидан оддий тилга таржима қилсак, уруш бўлиши муқаррар деганидир.

Аммо кўпчилик сиëсатчилар урушни олдини олиш ҳақида бош қотирмоқдалар.

Дамашқда расмий ташриф билан турган Туркия бош вазири Абдуллоҳ Гул "урушни олдини олиш учун барча воситларни ишга солиш зарур", деб баëнот берди.

"Ҳаммамизнинг якдил фикримиз шуки. Низонинг тинч йўллар билан ечим топилишига воситалар бор деб ҳисоблаймиз ва бу воситалар ëрдамида урушнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаймиз".

Туркия кўча ва майдонларидаги ўтказилаëтган урушга қарши намойишлар Бош вазир фикрларида ўз ифодасини топганга ўҳшайди. Шу билан бирга Туркия расмийлари яқин шарқдаги урушга қарши кайфиятни ҳам ҳисобга олаëтган кўринадилар.

АҚШ нинг муҳорабалардаги содиқ иттифоқдоши бўлиб келган Буюк Британия ҳам зудлик билан уруш бошлаш ғоясини қўллаб қувватламаëтганга ўҳшамоқда. Дейли Телеграф газетасининг 9 январ сонида босилган мақолада Буюк Британия "Урушни бир икки ойга кечиктириш" масаласини кўтарганини айтади. Европадаги бошқа йирик давлат Германия ҳам урушни қўллаб қувватламаяпти. Германия Ташқи ишлар вазирлигидаги яшиллар партияси вакиласи Керстин Мулер ЦДФ телеканалида чиқиш қилиб "биз низонинг уруш воситаси билан ҳал қилинишига қаршимиз ва бу урушнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрамиз, " деб баëнот берди.
XS
SM
MD
LG