Линклар

Бугун Афғонистон жиноий ишлар бўйича Халқаро суд тизимига қўшилди.


Кобул ҳукумати матбуот вакили Саид Фазл Акбарнинг маълум қилишича, Афғонистон мазкур суд принципларига кўра, кўрсатилган далиллар асосида жиноятчиларни Халқаро судга топширади.
Афғонистондаги айрим қўмондонлар ўтган 20 йиллик уруш давомида оммавий қирғин-барот ва бошқа жиноятлар содир қилганликда айбланган.
Геносид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда шубҳа қилинган шахсларни жавобгарликка тортиш учун ўтган йилда Халқаро суд ташкил қилинди.
Афғонистонда тахминан 8 минг аскари бўлган Қўшма Штатлар ушбу Халқаро судга қўшилишдан бош тортди.
Қўшма Штатлар ва Афғонистон ҳукуматлари ўзаро розиликсиз бир-бирларининг фуқароларини Халқаро судга топширмаслик ҳақида келишиб олган.
XS
SM
MD
LG