Линклар

Бугун Сеулда АҚШ давлат котибининг ëрдамчиси Жеймс Келлеэнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар Пхенян билан Шимолий Кореянинг ядровий дастури тўғрисида музокаралар олиб боришга розидир.


Келлеэга кўра, агар Шимолий Кореянинг шубҳа этилган ядровий қуроллар дастури борасидаги хавотирлар ҳал этилса, Қўшма Штатлар Пхеняннинг ëқилғига бўлган эҳтиëжларини қондириш учун ëрдам беради.
Бугун Шимолий Кореянинг Москвадаги элчиси Пак Чан, агар Қўшма Штатлар ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик расмий Пхенянга нисбатан ўз сиëсатини ўзгартирса, Шимолий Корея ядровий қуроллар тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган битимга қайта киришини билдирди. Унга кўра, Шимолий Кореяга қарши санкциялар жорий этилиши – “уруш эълон қилингани” сифатида қабул қилинади.
XS
SM
MD
LG