Линклар

Нефт экспорт қилувчи давлатларнинг (ОПЕК) ташкилоти жаҳон нефт бозорларида вазиятни барқарорлаштириш учун кўпроқ нефт ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.


Кеча Венада фақулодда учрашув ўтказган ОПЕКка аъзо давлатларнинг вазирлари 1 февралдан эътиборан, бир кунда қўшимча бир ярим миллион баррел нефт ишлаб чиқаришга рози бўлдилар.
Ироқ бўҳрони ва Венесуэлада давом этаëтган оммавий иш ташлашлар ва намойишлар оқибатида жаҳон бозорларида бир баррел нефт нархи 30 доллардан ошди.
ОПЕК ташкилоти бир баррел нефт нархи 22 ва 28 доллар ўртасида бўлишини истайди.
Венесуэла нефт экспорт қилиш бўйича жаҳонда бешинчи ўринда туради. Аммо мамлакатда минглаб кишилар 6 ҳафтадан бери иш ташлаб, президент Хуго Чавеснинг истеъфо беришини талаб қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG