Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Тони Блэр Ироқдаги ҳарбий инспекторлар ўз ишларини ниҳоясига етказишини кутишини билдирди, аммо Ироқ президенти Саддам Ҳусайн тинч йўллар орқали ëки мажбуран қуролсизлантирилиши ҳақида огоҳлантирди.


Бир неча дақиқа олдин Лондонда сўз юритган Блэр, Саддам Ҳусайннинг Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқ, деб қилаëтган даъвосига ишонмаслигини таъкидлади.
Бугун БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директори Муҳаммад Ал Баради, Ироқдаги ҳарбий инспекторларга ўзларининг ишларини ниҳоясига етказиш учун яна бир неча ой керак бўлишини маълум қилди.
Аммо Ал Баради вақт масаласи Ироқнинг ҳамкорлигига боғлиқ эканини таъкидлаб, ҳозирча ушбу ҳамкорлик “суст” эканини сўзига қўшимча қилди.
Ироқда оммавий қирғин қуролларни текшираëтган БМТ инспекторлари бугун Бағдоддаги фан ва технология университетини кўздан кечирдилар.
АҚШ бир неча ҳафта ичида уруш бошлашга тайëр бўлиш учун аллақачон Форс кўрфази минтақасида минглаб ҳарбий қўшинларини жойлаштирди.
XS
SM
MD
LG