Линклар

logo-print

Покистон хавфсизлик ходимлари 29 ëшли Австралия фуқаросини Афғонистондаги террорист лагерларда тайëргарликдан ўтган ва Усама бин Ладиннинг “Ал-Қоида” террор тармоғига алоқаси бор, деган шубҳа билан қамоққа олди.


Бугун Австралия Ташқи ишлар вазири ва Бош прокурори бир қўшма баëнот тарқатиб, бу киши 4 январда Карочи шаҳрида ҳибсга олинганини маълум қилди.
Уларнинг қайд этишларича, келиб чиқиши кавказлик бўлган бу кишининг Австралияда оиласи бор ва у 2001 йилда Афғонистонда “Ал-Қоида” лагерларида тайëргарликдан ўтганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG