Линклар

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Япония билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга умид билдирди.


Бундай баёнотни у бугун Москвада Япония мудофаа агентлигининг бош директори Шигеру Ишиба билан учрашувидан сўнг қилди.
Ивановнинг айтишича, икки мамлакат орасидаги ҳамкорлик “янги хатарлар ва таҳликалар”ни бартараф этишда қўл келади.
Ишиба Москвага кеча борган эди. Икки тараф ўртасидаги музокаралар Шимолий Корея масаласи ҳамда Япония ва Россия ўртасидаги келишмовчиликларга бағишланди.
Ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Зюинтьиро Коизуми билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилган ва Россия-Япония ўртасидаги муносабатларни белгилаб берадиган ҳаракатлар режаси ҳамда тинчлик битимини имзолаш ниятини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG