Линклар

Туркиянинг ҳокимиятдаги партияси раҳбари Режеп Тайип Эрдоғаннинг бугун Хитойга тўрт кунлик ташрифи бошланди.


Ташриф жадвалига Хитой бош вазири Жу Рончжи ва Хитой коммунистик партиясининг янги раҳбари Ху Жинтао билан учрашувлар киритилган.
Туркия делегацияси таркибида 100дан кўп одам, шу жумладан вазирлар ва тадбиркорлар бор.
Эрдоған Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси етакчисидир. Ушбу партия сўнгги умумий сайловларда ғолиб чиққанига қарамай, Эрдоған бир неча йил олдин динлараро нафратни уйғотиш айби билан суд қилингани сабабли мамлакат бош вазири бўла олмади.
XS
SM
MD
LG