Линклар

Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган “Хьюман Райтс Уотч” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти АҚШ раҳбариятини аксилтеррор кампанияни олиб боришда инсон ҳуқуқлари масаласига етарли эътибор қаратмаётганликда айблади.


Ўзининг йиллик ҳисоботида “Хьюман Райтс Уотч” АҚШ ва унинг етакчилигидаги коалиция иштирокчилари инсон ҳуқуқларининг поймол қилинаётганлигига бефарқ қолаётганларини қайд этар экан, АҚШ Ироққа қарши бошлаши мумкин бўлган урушда бегуноҳлар ҳам қурбон бўлажаги таъкидланади. Ташкилот раҳбари Кеннет Ротнинг айтишича, бугунги кунда Вашингтон шу қадар куч ва қудратга эгаки, у инсон ҳуқуқларини бир ўзи поймол қилса, бу бутун жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари вазиятининг ёмонлашишига олиб келади.
Ҳисоботда айтилишича, АҚШ Афғонистон уруши натижасида қўлга туширилган ва террорчилар, деб тахмин қилинаётганлар ҳуқуқларининг топталишига эътибор бермаяпти.
Ҳисоботда, АҚШ билан бир қаторда Россия ҳам танқид қилинади. Россия раҳбарияти Чеченистондаги қочқинлар лагерларини ёпаётгани, судда ишларни бир томонлама ҳал этиши, россиялик аскарлар томонидан чеченларнинг жинсий камситилишларига ҳам етарли эътибор қаратмаётгани учун қораланади.
“Хьюман Райтс Уотч” гуруҳи НАТО ташкилотини ҳам Москва билан алоқаларни чуқурлаштираётгани ва Россия раҳбариятининг халқаро ҳуқуқ тамойилларини топтаган равишда Чеченистонда олиб бораётган сиёсатига етарли эътибор қаратмаётгани учун танқид қилади.
XS
SM
MD
LG