Линклар

Бугун Лондонда Фаластин мухториятини ислоҳ қилиш ва Исроил-Фаластин можаросини ҳал этишга бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади.


Конференцияда Яқин Шарқ можаросида воситачилик қиладиган “тўртлик” – Россия, АҚШ, Европа иттифоқи ва БМТ вакиллари иштирок этмоқдалар.
Бироқ, Фаластин вакиллари Исроил уларга сафар қилишни таъқиқлагани боис конференцияда қатнаша олмаяптилар. Анжуманни очган Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу бу муносабат билан афсусланиш билдирди. Фаластин раҳбарияти анжуман иштирокчилари билан видеожиҳоз орқали мулоқот қилаётир. Конференция иштирокчилари билан видеосуҳбатда бўлган Фаластин Информация вазири Ясир Абед Раббо Фаластин Исроил билан тинчлик музокараларини бомбалар портлатилишига чек қўйилиб, фаластинликларга Исроил томонидан сафар қилиш ва бошқа имкониятлар яратилганидан сўнг бошлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG