Линклар

БМТнинг ядровий мониторинг халқаро агентлиги раҳбарининг бугун Москвага бориши кутилмоқда.


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов ва бошқа расмийлар билан учрашиб, Шимолий Корея атрофидаги бўҳронни муҳокама этади.
Россия раҳбарияти Пхеньянга ўз вакилини юборишга қарор қилди. Буни мудофаа вазири Сергей Иванов маълум қилар экан, унинг муовини Александр Лосюков музокаралар учун Пекин, Пхеньян ва Вашингтонга боражаги ҳамда бўҳронга чек қўйиш йўлларини муҳокама қилажагини билдирди.
АҚШнинг Россиядаги элчиси Александр Вершбоу эса расмий Москвани Шимолий Кореяга иқтисодий босим ўтказишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG