Линклар

logo-print

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ядровий мониторинг агентлиги бошлиғи Муҳаммад Ал Барадейнинг айтишича, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ироқдаги қуроллар инспекторлари ваколатини яна бир неча ойга узайтиришни сўраши мумкин.


БМТ инспекторлари бошлиғи Ханс Бликснинг билдиришича, Ироқ ҳар қандай оммавий қирғин қуролларига оид янги далиллар билан инспечторларни таъминлаши зарур.
Бликс ва Ал Барадейлар якшанба ва душанба кунлари Бағдодга борадилар ва 27 январда эса БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ироқда олиб борган текширув ишлари бўйича ҳисобот бепадилар.
Бликсга кўра, ироқликлар инспекторлар билан анча ҳамкорлик қилган. Бироқ, ëмон оқибатларни бартараф этишда янада кенгроқ ҳамкорлик қилишлари керак.
XS
SM
MD
LG