Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ироқ масаласи


А. Аррал

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ироқдаги инспекторлари ваколатини узайтириш масаласини муҳокама қилган Хавфсизлик Кенгаши хозирча бу борада бирор бир қарорга келгани йўқ. Шунингдек Америка Қўшма Штатлари ҳам БМТ қуроллар инспекторлари бошлиғи томонидан олға сурилган Ироқнинг қуролсизлантирилиши хусусида ҳисобот бериш муҳлатини орқага суриш режасини Хавфсизлик Кенгашининг бошқа аъзоларига қабул қилдиролмади.

Қуроллар инспекторларининг бошлиғи Ҳанс Бликсга кўра¸ ҳисобот 27 январда эмас¸ балки март ойининг охирларида тақдим этилиши керак.
Ушбу олға сурилган таклиф бўйича иш кўриш Ҳанс Бликс учун Хавфсизлик Кенгашига Ироқни қуролсизлантириш тўғрисида 27 мартда янги иш дастурини тақдим этишга имконият яратади. Бу эса¸ Ироққа қарши ҳарбий амалиëтларда Кенгаш ҳимоясини қўлга киритиш учун АҚШнинг уринишларини пайсалга солиши мумкин. Хавфсизлик Кенгашининг аъзолари бўлмиш Россия ҳамда Франция эса белгиланган муддатни бекор қилишга қаршилик билдирмоқда ва бу масала Кенгаш учун кучли бўлиниш бўлиб кўринмоқда.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Негропонте Кенгашнинг пайшанба кунги йиғилишидан кейин мухбирларга бидиришича¸ Вашингтон Ироққа нотўғри сигнал юборилишидан хавотирланмоқда: "Қуролсизланиш бўйича асосий қолган ишлар ҳақида хулоса чиқариш ҳамда жорий тадқиқотлар хусусида музокара олиб бориш учун 27 март маъқул вақтми¸ деган айрим саволлар бор бизда¸ чунки биз қуролсизлантириш бўйича ишларнинг катта қисми аллақачон бажарилган деб биламиз"¸ дейди АҚШнинг БМТдаги элчиси.
Муҳлат масаласи навбатдаги ҳисоботдан кейин қайта юзага чиқиши мумкин. Энг муҳими Ироқни Кенгашнинг 1441 рақамли резолюциясига амал қилиши учун уни босим остида тутиш керак деб таъкидлайди¸ Негропонте.
Маълумки¸ ушбу резолюция ўтган йилнинг ноябрида Хавфсизлик томонидан тасдиқланди ва у инспекторларга Ироқда текширув ишларини олиб боришда кучли ваколат беради. АҚШнинг БМТдаги элчиси қўшимча қилиб¸ " ҳар икки резолюция ҳам қонуний¸ уларнинг ҳар иккиси ҳам кучга эга"¸ деб қайд қилади.

АҚШнинг муҳим иттифоқдоши Британия ҳам испекторларга ўз ишларини тўлиқ бажаришлари учун кўпроқ вақт берилиши кераклигини қўллаб-қувватлаб чиқди. Британиянинг БМТдаги элчиси Жереми Греенстокка кўра¸ қайсики испекторлар Ироқдан ҳеч қандай катта нарсалар тополмаган эканлар¸ Британия 27 январ брифингига инспекторларнинг кўп қисмли ҳисоботларининг бир қисми деб қарайди. "Мазкур икки резолюциянинг ҳар иккаласини ҳам амалга ошириш уларнинг иши. 1441 рақамли резолюция анча пухта тайëрланган. Биз инспекторларнинг давомли ҳисоботининг навбатдагисини кўрамиз. Бу силсила ҳисоботлар аллақачон бошланган ва февралда ва ундан кейин ҳам давом этиши мумкин"¸ деб таъкидлайди Британиянинг БМТдаги элчиси.

Айни пайтда БМТнинг Ироқдаги инспекторлари мамлакатда кимëвий¸ биологик¸ ядровий ëхуд баллистик ракеталар дастурларига оид белгиларга эга эканликларини маълум қилдилар. Улар¸ 11та 122 миллиметрлик кимëвий каллаклар топилганини ҳам хабар қилдилар.

Ироқ амалдорларининг айтишларича¸ оммавий қирғин қуролларига оид материалар рўйхати мамлакатнинг декабрдаги декларациясига киритилган. Аммо БМТнинг Бағдоддаги вакилига кўра¸ мазкур каллаклар ҳужжатга киритилмаган. Бундай қаламдан тушиб қолдиришлар эса инспекторлар билан ҳамкорлик қилиш соҳасидаги хатолар ҳисобланади.
Инспекторлар Ироқнинг Бағдоддаги илм арбобларидан айримларининг уйларини ҳам текшириб чиқишни бошладилар.
XS
SM
MD
LG