Линклар

logo-print

Россия Буюк Британияни Америка Қўшма Штатларига ракетага қарши мудофаа янги тизимини яратишда кўмаклашаётгани учун танқид қилди.


Британия ҳукумати чоршанба кунги баёнотида АҚШга Файлингдейлсдаги радар базасидан ракетага қарши мудофаа бўлажак тизимининг унсурларидан бири сифатида фойдаланиш имкониятини яратишини билдирган эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Москва фикрича, бу қарор “ барча турдаги қуроллар, жумладан ядро қуролини қисқартириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қийинлаштиради”.
Ўтган йили АҚШ Россиянинг эътирозларига қарамай, ракетага қарши мудофаа бўйича 1972 йилги шартномадан бир томонлама чиқиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG