Линклар

Шимолий Корея гуманитар фалокат ёқасида турибди, --деди БМТ вакили Морис Стронг.


Унинг сўзларига қараганда, мамлакатнинг олти миллиондан саккиз миллионгача аҳолиси донор давлатлардан келаётган озиқ-овқат ёрдамининг етишмаслиги сабабли очлик хавфи остида қолиши мумкин.
Стронг Пхеньянга сафаридан кейин Пекинга келганида гапириб, АҚШнинг Шимолий Корея ядровий дастурини тўхтатиш мажбуриятини бажармаганлигига жавобан унга озиқ – овқат етказиб беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорини танқид қилди.
БМТ вакили шимолийкореялик болалар ва қариялар ўзларининг ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сиёсий бўҳрон қурбонларига айланмасликлари кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG